«газ таъминоти» тегли мақолалар


Газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда — «Ҳудудгазтаъминот»
26 январь 2022, 17:48

Газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда — «Ҳудудгазтаъминот»

«Ҳудудгазтаъминот» корхонаси Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида газ таъминоти босқичма-босқич тикланаётганини маълум қилди. Аҳолидан: «газ плиталарини, иситиш ва сув иситгич асбобларини ҳамда дудбуронларни пухта текшириш» сўралди. Электр жиҳозларини ёқишдан олдин хонада газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиш ва фақат шундан кейингина электр энергиясидан фойдаланиш кераклиги эслатиб ўтилди.

«Халқимиз вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги носозликлар ҳақида
26 январь 2022, 17:31 1

«Халқимиз вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги носозликлар ҳақида

Президент сешанба куни энерготизимда юзага келган носозликларга муносабат билдириб, узоқ ҳудудлардаги техноген офатлар Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаслигини таъкидлади. «Халқимиз вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, барча соҳа ва идоралар ходимлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Тошкентда газ таъминоти соат 17:00 дан кейин тўлиқ тикланади — Энергетика вазирлиги
26 январь 2022, 16:11 1

Тошкентда газ таъминоти соат 17:00 дан кейин тўлиқ тикланади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги чоршанба куни соат 17:00 дан кейин газ босими тўлиқ тикланиб, нормал ҳолатда истеъмолчиларга етказилишини маълум қилди.

Айрим ҳудудларга электр энергия навбатма-навбат етказиб берилади, газда ҳам узилишлар кузатилмоқда
26 январь 2022, 09:41

Айрим ҳудудларга электр энергия навбатма-навбат етказиб берилади, газда ҳам узилишлар кузатилмоқда

Энергетика вазирлиги республиканинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминоти навбатма-навбат етказиб берилишини маълум қилди. Бунга 64 та газ конининг иши вақтинча тўхтатилиб, ИЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қисқариши сабаб бўлган. Қолаверса, Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳамда пойтахтнинг айрим жойларида газ пасайган ёки умуман ўчган.

«Судга бериш керак». Русланбек Давлетов — электр энергиядаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани ҳақида
13 ноябрь 2021, 18:49 1

«Судга бериш керак». Русланбек Давлетов — электр энергиядаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани ҳақида

Адлия вазири газ ва электр таъминотидаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани борасида фикр билдирар экан, шартнома шартини бажармагани учун таъминотчи корхоналар устидан судга мурожаат қилиш кераклигини айтди. «Шу йўл билан ҳаммасини тартибга солса бўлади. Масъулияти албатта ошади, тўлаб кўрсин зарарни кейин билади қанақа ҳал қилишини», — деди Русланбек Давлетов.

Огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмайди — «Ҳудудгазтаъминот»
29 сентябрь 2021, 13:51

Огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмайди — «Ҳудудгазтаъминот»

«Ҳудудгазтаъминот» эндиликда огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда хонадонларга 2 млн га яқин электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилган ва қарздорлик ҳақида SMS-хабарнома юборилиб, истеъмолчига 5 кун муддат берилади.

«Тўловни кечиктирган фуқаро жарима тўлайди, лекин огоҳлантиришсиз электр таъминотини узган таъминотчига чора кўрилмайди» — депутат
8 июль 2021, 16:01

«Тўловни кечиктирган фуқаро жарима тўлайди, лекин огоҳлантиришсиз электр таъминотини узган таъминотчига чора кўрилмайди» — депутат

Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова барча коммунал хизматлар учун аҳоли ва таъминотчи ўртасида тузиладиган шартномалар қайта кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади. «Электр таъминоти учун тўловни 5 кунга кечиктирган фуқаро жарима тўлайди ёки таъминотдан узиб қўйилади. Лекин ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр таъминоти тўхтатилса ёки кучланиш ортиб кетгани сабабли хонадонлардаги электр асбоблар ишдан чиқса, таъминотчига чора кўришнинг имкони йўқ», — деди у.

Тошкентнинг Яшнобод ва Сергели туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
17 март 2021, 10:25

Тошкентнинг Яшнобод ва Сергели туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 17 март куни Тошкентнинг Яшнобод ва Сергели туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Тошкент ва Ромитан туманларида 2,7 млрд сўмлик газ ўғирлангани аниқланди
26 январь 2021, 13:51

Тошкент ва Ромитан туманларида 2,7 млрд сўмлик газ ўғирлангани аниқланди

Бош прокуратура департаменти Тошкент ва Ромитан туманларида тадбиркорлар 2,7 млрд сўмлик газ ўғирланганини аниқлади. Улар сарфлаган миқдор қиш мавсумида 200 тагача хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлди. Ишбилармонларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг